Get Mystery Box with random crypto!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан риво | 🇺🇿YANGILIKLAR🇺🇿

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.
(Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.)

Абу Довуд ривоятлари.