Get Mystery Box with random crypto!

Арманистон Бош штабининг хабар беришича, Озарбайжон армияси Ар | Yangiliklar_24

Арманистон Бош штабининг хабар беришича, Озарбайжон армияси Арманистоннинг Жермук шаҳри йўналишида 7,5 километр олдинга силжиган. Тўқнашув 200 кишининг ҳаётига зомин бўлган

Бу ҳақда Арманистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Эдвард Асрян хорижий давлатлар элчилари учун ўтказилган брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 13 сентябрда жанговар ҳаракатлар бошланишидан олдин Жермукдан Озарбайжон чегарасигача бўлган масофа 11-12 километрни ташкил қилган. Ҳозир Озарбайжон ҳарбийлари шаҳардан 4,5 километр узоқда, дейди Асрян.

Умуман олганда, Арманистон Бош штаби маълумотларига кўра, ҳужум олти йўналишда амалга оширилган. Озарбайжон қуролли кучлари Сюник вилоятининг Неркин-Анд ва Гегаркуник вилоятининг Шўржа қишлоқлари йўналишида 1-2 километр, Ишхaнасар қишлоғи йўналишида эса ярим километр олдинга силжиган.