Get Mystery Box with random crypto!

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хитойнинг Синьцзян провинциясида | Yangiliklar_24

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хитойнинг Синьцзян провинциясида уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши ҳақида ҳисобот эълон қилди. Унда, масалан, “мажбурий муомала ва қамоқда сақлашнинг ноқулай шароитлари” ҳақида сўз боради, лекин геноцид ҳақида сўз очилмаган.

“Уйғурлар ва бошқа асосан мусулмон гуруҳларнинг ўзбошимчалик ва камситиш асосида ҳибсга олиниши... халқаро жиноятлар, айниқса, инсониятга қарши жиноятлар бўлиши мумкин”, дейилади ҳисоботда.

Хитойнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ҳисоботни қоралади.