Get Mystery Box with random crypto!

Блогер Амиран ва Каримовнинг набираси ажрашишди Россиялик инс | XARKUN24

Блогер Амиран ва Каримовнинг набираси ажрашишди

Россиялик инста-блогер Амиран Сардаров ва Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси, Лола Каримова-Тилляеванинг қизи Марям Тилляева ажрашишди. Бу ҳақда Амиран ўзининг Instagram-саҳифасида маълум қилди.

"Маша ва мен ажрашдик. Афсуски, шундай бўлади. Ҳаётимга кирганинг учун сенга раҳмат айтмоқчиман. Сен жуда ёрқин, ақлли ва бақувватсан. Шундайлигингча қолишингни хоҳлайман! Ҳеч қачон хафа бўлма ва доимо кулиб юр. Ишончим комилки, барча яхши дамлар сенинг олдинда, сен ўз бахтингни топасан. Ҳаммаси учун раҳмат", - дея ёзиб қолдирган блогер Амиран Сардаров.

Эслатиб ўтамиз, улар 2021 йилнинг апрель ойида оила қуришган эди.

Тезкор хабарлар
https://t.me/joinchat/rSJxxqK9MZk5MmFi