Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Диққат 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларини | Yangiliklar 24 | Расмий Канал

#Тезкор #Диққат
1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Президент фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 440 000 сўм этиб белгиланди.