Get Mystery Box with random crypto!

YANGILIKLAR_24RASMIY

Telegram kanalining logotibi yangiliklar_24rasmiy — YANGILIKLAR_24RASMIY Y
Telegram kanalining logotibi yangiliklar_24rasmiy — YANGILIKLAR_24RASMIY
Kanal manzili: @yangiliklar_24rasmiy
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston va Jahon sahnasidagi eng so‘nggi yangiliklar kanali.
•DOLZARB MAVZULAR
•TV DA KO‘RSATILMAYDIGAN YANGILIKLAR
•JAHON YANGILIKLARI
•SPORT YANGILIKLARI

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-01-10 19:28:57
#Кўринг_фақат_йиғламанг

Қор ёғса бойларни амалдорларни болалари учун маззадир, лекин қишлоқ халқи болалари учун эмас


Номард болаларни қўрқиткунча ёрдам бер, 5 кило бўлсаям кўмир олиб бер

@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади..
878 views16:28
Ochish/sharhlash
2023-01-10 18:59:44
iPhone 14 Pro экранидаги "оролча" атрофида нуқсон пайдо бўлмоқда

Apple компаниясининг янги iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max телефонлари харидорлари экрандаги нуқсондан шикоят қила бошлашди. Гаджет эгалари ижтимоий тармоқларда Dynamic Island атрофида экраннинг куйган тасмаларини эълон қила бошлашди.

@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади..
794 views15:59
Ochish/sharhlash
2023-01-10 18:58:52
#Диққат

Ўқиш эртага 11 январдан бошланади, агар сиз яшаб турган ҳудуд ҳокимлиги шунга қарор қилган бўлса
!

Қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилди!

@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади..
756 views15:58
Ochish/sharhlash
2023-01-10 18:32:20 АҚШ ва Хитой можароси ҳақида: ҳеч ким ғалаба қозона олмайди

АҚШнинг стратегик ва халқаро изланишлар маркази (CSIS) ҳарбий таҳлилчилари Хитой ва АҚШ ўртасидаги можаро бўйича бир нечта сценарийларни тузиб чиқди. Таҳлилчиларнинг хулосасига кўра агар Хитой 2026 йилда Тайванга ҳужум қилса ва бунинг ортидан АҚШ можарога аралашса, якунда ҳеч қайси давлат учун манфаатли финал бўлмайди.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра агар Япония ва АҚШ Тайван мудофааси учун ёрдам берса Хитой Тайванни тўлиқ босиб ололмайди. Тайван иқтисоди бутунлай барбод бўлади, унинг қўшинлари ва флоти можаронинг илк курларидаёқ Хитой томонидан яксон қилинади. Бу орада Япониядаги АҚШ ҳарбий базаларидан камида 100 та самолёт ва 26 та кема Хитой томонга йўналтирилади ва бу нарсани Хитой умуман истамайди.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар 2022 йилда янада кескинлашди, бунга сабаб сифатида Хитой Тайванни ўзининг ҳудуди деб ҳисоблаши ва унинг ҳудудий яхлитлигини хавф остида қолдириши мумкинлиги бўлди. Си Цзинпин АҚШ президенти Жо Байден билан учрашганида Тайванни мустақиллигини тан олиниши
АҚШ-Хитой муносабатларини якуни бўлишини таъкидлаб ўтган.

@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади..
713 views15:32
Ochish/sharhlash
2023-01-10 18:09:16
ҲУДУДЛАРДАГИ КАМЧИЛИКЛАР

Йиғилишда Президентимиз жойлардаги камчиликларни кўрсатиб ўтди.

Хоразм ҳудудий саноат ҳажмини 8,7 триллион сўм режа қилган бўлса-да, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ҳисобига буни 10 триллион сўмга етказиш бўйича қўшимча имкониятлар мавжуд.

Фарғонада паст қувватда ишлаётган 22 та корхонани айланма маблағлар билан таъминлаб, қўшимча 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони бор.

Қашқадарёда 8 та йирик лойиҳага инфратузилма масаласи тезроқ ҳал қилиб берилса, 800 миллиард сўмлик қўшимча захира яратилади.

Навоий, Бухоро Тошкент вилояти ва Самарқандда саноатдаги ўсиш Президентга маъқул эмас.

Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда ип-калавани қайта ишлаш даражаси пастлигича қолмоқда.
Наманган, Самарқанд ва Навоийда озиқ-овқат, чарм-пойабзал, мебель ишлаб чиқариш салоҳияти етарлича ишга солинмаган.
Хоразм, Сирдарё ва Қашқадарёда
қайта ишлаш қувватлари пастлигича қолмоқда.

@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади
685 views15:09
Ochish/sharhlash
2023-01-10 17:15:56
Йиғилишда бир ой муддатда 2023 йилда саноатни 14 фоизга ошириш бўйича саноат ва инвестиция дастурларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда:

- Самарқандда минерал ўғит, Навоийда қуруқ цианид тузи ва техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш;

- 1 июнга қадар Пистали конида 6-гидрометаллургия заводини ишга тушириш;

- август ойида “Ёшлик-1” мис кони негизида 3-мисни бойитиш фабрикаси лойиҳасини якунлашни таъминлаш топширилди.

Автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 1 сентябрга қадар:

- хусусий инвесторларни жалб қилиб, Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.

@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади..
704 views14:15
Ochish/sharhlash
2023-01-10 16:07:35
Саноат ўсиши учун янги имкониятлар ва қўшимча молиявий ресурслар берилади.

Биринчидан, банк нормативлари қайта кўриб чиқилиб, тижорат банкларида корхоналарга кредит ажратиш учун қўшимча 55 триллион сўм ресурслар таъминланади. Бу – ўртача битта туманда 20 миллион долларлик инвестицияга қўшимча ресурс, дегани.

Энг аввало, тижорат банклари билан бирга ҳокимларни бу пулларни ишлатишга ўргатиши керак. Кўп туман ҳокимлари тайёр маблағни ишлатишни ҳали билмайди, деб таъкидланди йиғилишда.

Шу муносабат билан ҳар бир туман бўйича қўшимча лойиҳалар ва уларнинг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, аввал ишга тушган 807 та лойиҳа ҳамда паст қувватда ишлаётган 271 та корхонани айланма маблағ билан таъминлашга топшириқ берилди.

@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади..
762 views13:07
Ochish/sharhlash
2023-01-10 15:57:48
Президент ўз Мурожаатномасида саноатни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта режаларни белгилаб берди.

Унда ҳар бир туманга 50 миллион доллар инвестиция олиб келиш вазифаси қўйилди.

Бу – ҳар битта туманда қўшимча камида 5 мингта иш ўрни ва 20 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади, дегани”, - деди давлатимиз раҳбари.

Бу ишларни тизимли ташкил қилиш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил қилинди.

Вазир Қудратов, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бу ишларни тўғри ташкил қилса, 2023 йилда саноатда ўсишни 14 фоизга олиб чиқиш мумкинлиги таъкидланди.


@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади..
721 views12:57
Ochish/sharhlash
2023-01-10 15:56:36
Навоий, Бухоро Тошкент вилояти ва Самарқандда саноатдаги ўсиш менга маъқул эмас”, - деди Президентимиз.

Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда ип-калавани қайта ишлаш даражаси пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Наманган, Самарқанд ва Навоийда озиқ-овқат, чарм-пойабзал, мебель ишлаб чиқариш салоҳияти етарлича ишга солинмаган.

Умуман, 20 та туман ва шаҳарда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан камайган.

Фармацевтикада ишлаб чиқариш 6 фоизга камайган, импорт 2 миллиард долларга яқинлашди.

Чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот экспорти бор-йўғи 68 миллион долларни ташкил этиб, бу тармоқ салоҳиятига умуман тўғри келмайди.

Озиқ-овқат саноатида
ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми атиги 4,5 фоизга ўсган. Хоразм, Сирдарё ва Қашқадарёда қайта ишлаш қувватлари пастлигича қолмоқда.

@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади..
669 views12:56
Ochish/sharhlash
2023-01-08 16:43:45
#Тезкор

Ижтимоий тармоқларда "Ибуклин" препаратини ичган болаларда ҳам заҳарланиш кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда

@Yangiliklar_24rasmiy-Энг тезкор хабарлар бизда биринчи бўлади..
673 views13:43
Ochish/sharhlash