Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Ниҳоят, Солиқ кодексига қўшимча киритилмоқда Презид | YANGILIKLAR

#Тезкор
Ниҳоят, Солиқ кодексига қўшимча киритилмоқда

Президент фарзандларини хусусий боғча ва мактабларга бераётган ота-оналарга солиқ имтиёзи берилишини айтган эди. Лекин ҳалигача қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритилгани йўқ эди.

Солиқ кодексига киритилаётган қўшимчага мувофиқ, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади.

Ҳужжат парламент қуйи палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Канал @Chaqmoquz