2022-06-12 08:53:19
Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканиниг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонли кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 31-33° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.
Мусиқа топувчи бот: @Vkmusic_qidiruvbot
Бизга Ку́шилинг
https://t.me/+XadnLMlsj0QyYjNi
1.2K views05:53