2023-03-19 06:16:50
ОВОЗ БЕРИШ БОШЛАНИШИГА БИР ЯРИМ СОАТ ВАҚТ ҚОЛДИХабарингиз бор,
«Ташаббусли бюджет» жараёнлари тўғрисида сизларни хабардор қилиб бормоқдамиз.
2022 йил 22 феврал санасида ташаббус киритиш якунланиб, 4 март санаси, яъни бугунги кунга қадар барча киритилган ташаббуслар кўриб чиқилди.
Ташкилотчилар томонидан маъқулланган ташаббусларга
овоз йиғиш жараёни бошланишига роппа-роса бир ярим соат вақт қолди. Овоз бериш жараёнларида қуйидагиларга эътибор беринг: Овозлар икки хил усулда берилади:
онлайн ҳамда смс кўринишида. Яъни, смартфонингиз ёрдамида тегишли ссилка орқали онлайн овоз беришингиз ёки оддий (кнопкали) телефон ишлатсангиз, смартфони мавжуд фуқаронинг смартфонидан фойдаланиб, смс орқали ҳам овоз беришингиз мумкин.
Битта телефон рақамдан фақатгина бир марта овоз бера оласиз.
Мана шу жойига ҳушёр бўлинг. Агар сиз бошқа танишингизнинг илтимосига кўра, унинг ташаббусига овоз берсангиз, ўзингизнинг маҳаллангизга овоз юера олмай қоласиз. Ёки аксинча, ўзингизнинг маҳаллангизга овоз берган бўлсангиз, бошқа танишингизнинг илтимосини бажара олмай қоласиз.
Овоз беришнинг энг қулай усули бу - сизга берилган ссилкани кўпроқ яқинларингизга тарқатинг.Қуйида Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган видеода овоз бериш ҳақида батафсилроқ танишиб олишингиз мумкин.
Албатта, ушбу тизим ҳам камчиликдан ҳоли эмас. Масалан, ҳудуддаги маҳаллаларда аҳоли сони бир-биридан кескин фарқ қилади. Яъни, бир маҳаллада 1000 та аҳоли мавжуд бўлса, ўша тумандаги бошқа маҳаллада 10000 та аҳоли яшайди.
Ўз-ўзидан 10 баробар кўп аҳолига эга маҳалланинг ушбу жараёнда ғолиб бўлиш эҳтимоли 10 баробар юқори бўлади. Лекин, ссилкани тарқатиш, ўз маҳалласи ривожига бефарқ бўлмаслик ортидан
кичкина маҳаллалар ҳам катталарни «кўтариб уриши» мумкин.БИР ЯРИМ СОАТДАН СЎНГ ҲАММАГА ОМАД ЁР БЎЛСИН! @bankirkundaligi
142 viewsКенжаева Турсуной Исматовна, 03:16