Get Mystery Box with random crypto!

#Tumanimiz_faxri Жалолиддин Саидхўжаев — 18 ёш. Ҳозирда Ўзб | Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района

#Tumanimiz_faxri

Жалолиддин Саидхўжаев — 18 ёш. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 1-босқич талабаси.

У спортнинг таеквондо ГТФ тури билан 13 йилдан бери шуғулланиб келмоқда. Бу даврга қадар 50дан зиёд мусобақаларда иштирок этиб, совриндорлар сафидан жой олган. Унинг спорт билан мунтазам шуғулланишига отасининг спорт мураббийи бўлгани ҳам туртки бўлган.

Жалолиддин 2020 йил Тошкент шаҳар чемпионатида фахрли 1-ўринни, 2021 йил Термиз шахрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаган. Шунингдек, у Қирғизистонда ўтказилган «Халқаро турнир» ғолиби ва Ўзбекистон спорт устаси.

Унинг мақсади — Олимпиада ўйинлари ғолиби бўлиб, ота-онасининг ишончини оқлаш.

Жалолиддин каби ёшларимиз нафақат Янгиҳаётнинг, балки юртимизнинг фахри ҳисобланади. Унинг спортдаги муваффақиятлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site