Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги кунда дунёда 5 миллиардга яқин одам, яъни ер шари аҳол | Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района

Бугунги кунда дунёда 5 миллиардга яқин одам, яъни ер шари аҳолисининг 63 фоизи интернетдан фойдаланади. ШҲТ давлатларида бу кўрсаткич 2 миллиарддан ортиқни ташкил этади ва бу дунё аҳолисининг 27 фоизини англатади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 27 миллиондан ортиқ ёки мамлакат аҳолисининг қарийб 80 фоизига тенг.

Технологиялар ривожи, маълум қолиплардан чиқиш нафақат жамиятнинг олдинга силжиши, балки янги хавф-хатар ва таҳдидларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Евроосиё ҳудудининг 60 фоизини эгаллаган ва дунё аҳолисининг ярми истиқомат қилувчи мамлакатларни бирлаштирувчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти учун ахборот хавфсизлиги масалалари нафақат минтақавий, балки халқаро аҳамиятга эга.

Самарқандда бўлиб ўтадиган саммит доирасида ҳам ШҲТ маконида инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш шароитида ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги таҳдидларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.