Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникумида профессионал та | Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района

Бугун Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникумида профессионал таълим муассасаларининг ўқув ишлари ва ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосарлари иштирокида семинар шўба йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда амалий таълим жараёнини ташкил этишда ишлаб чиқариш корхоналарининг янги технологияларини таҳлил этиш, дуал таълимни ташкил этишда таълим муассасалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳамда умумтаълим фанлар рўйхати ва соатлар ҳажмига киритилган ўзгаришлар тўғрисида тақдимотлар намойиш этилди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари ўртасида ҳар бир мавзуга доир баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди ва таклифлар тингланди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site