Get Mystery Box with random crypto!

Янгиҳаёт тумани ҳокимиятида туман ҳокими биринчи ўринбосари, т | Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района

Янгиҳаёт тумани ҳокимиятида туман ҳокими биринчи ўринбосари, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари ва иқтисодиёт комплексида фаолият юритувчи ташкилот раҳбарлари иштирокида туманда хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда янги иш ўринларини яратиш, мавсумий иш билан банд бўлган фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашиш ва ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашга доир масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш сўнгида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан хизматлар соҳасига доир белгилаб берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида бажариш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site