Get Mystery Box with random crypto!

Ўзи аризачи, ўзи текширувчи, ўзи гувоҳ, ўзи ҳуқуқбузар, ўзи жа | Haqiqatnoma

Ўзи аризачи, ўзи текширувчи, ўзи гувоҳ, ўзи ҳуқуқбузар, ўзи жазоловчи, ўзи ҳатто суд !!!

Менимча гапнинг маъносини ҳеч ким тушунмади ! Гапнинг маъноси солиқ тизимининг Пешкў туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркорга қўллаган таъсир чораси. Ўзи текширувчи деганим ҳамаси маълум. Ўзи ариза ёзади тадбиркорнинг устидан. Шундан сўнг аризани ўзидан ўзи қабул қилиб олиб текширув тайинлайди. Текширув давомида ўзидан ўзи камчилик аниқлаб тадбиркорни номидан ўзи тушунтириш хати ёзади ва имзо қўяди. Текширув қонунийлигига эса холис сифатида ўзи гувоҳ ўтади ва унга ҳам ўзи имзо қўяди. Текширув якуни бўйича ўзи қарор чиқариб жарима тайинлайди ва жарима суммасини ҳам безбетларча ўзи тадбиркор ҳисобидан ечиб олади. Иш ҳужжат дейишга тилиз бормайдиган бир пачка қоғозни судга этиб хохласа тадбиркорни суд қилади агар судда судяни ҳаракати ёқмаса ҳужатни суддан тортиб олиб жуфтакни ростлаб кетаверади. Бирор юристга бизни Пешкўга шунақа воқеа бўлибди десайиз биринчи росса устиздан кулади, сўнг бас деганизча сизни калтаклаб мазах қилишга ёки эртак айтишга одам топмадингми? деб ҳайдаб солади. Мана ҳурматли тадбиркорлар янги ҳокимбобо билан манзилга келдик !!!