Get Mystery Box with random crypto!

Ё, товба! Шу кунларни кўрмай ўтиб кетаман деб ўйлардим. Ва ниҳ | Haqiqatnoma

Ё, товба! Шу кунларни кўрмай ўтиб кетаман деб ўйлардим. Ва ниҳоят бугун болаликдаги орзуларимдан бири ушалди. Хуллас, тушликка яқин бир пас мизғиб олиш учун уйқу тез келади деб Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг йиғилишини онлайн кўришни бошладим.

Энди кўзим илинай деганда, уйқимни бузиб депутатлар бир қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилиб кетишди. Эътибор бериб қулоқ солсам, маъмурий суд ишларида қора халқ сарсон бўлмаслиги учун жон куйдириб қонун лойиҳасини қабул қилмасдан отказ қилиб юбришди. Неужели, шулар ўзимизни қоракўз депутатларимиз бўлишса? Нақ 33 нафар депутатлар қарши чиқди-я Бу ўнгимми ёки тушим, тушунолмай қолдим. Ҳар эҳтимолга қарши бу тарихий онгларни скрин қилиб олгандим.

@mufasa_mh