Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Респу | YANGIBOZOR TUMAN MA`NAVIYAT VA MA`RIFAT MARKAZI

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон-инсон қадри улуғланган юрт!” шиори остида “Маънавият карвони” республикамиз бўйлаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келаётган эдилар. 2-8 июль кунлари “Маънавият карвони” Хоразм вилояти бўйлаб ўзларининг дастурларини халқ ичида намойиш қилишни режа қилишди. 2-3 июль кунлари вакиллар Янгибозор туманидаги “Маънавият ва маърифат маскани” ҳамда “Бошқирших” маданият марказида тадбирлар ўтказдилар.
Тадбирларга асосан, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар таклиф қилинди. Ўзбекистон халқ артистлари, машҳур хонанда ва адабиётшунос, шоир ва шоиралар билан учрашув томошабинлар қалбига жўшқинлик бағишлади!
Халқимиз ўзлари севган шоиру ҳофизлари билан дийдор кўришишни соғинган эканлар. Дастурлар давомида томошабинлар хонандаларга жўровоз бўлиб, мазза қилиб рақсга тушдилар.
Томашабинлар тадбирдан чин маънода маънавий-маърифий озуқа олдилар!