Get Mystery Box with random crypto!

20 март — Халқаро бахт куни... (Ҳаммага бахт тилайман!!!) Бах | ЯНГИЙЎЛ (Жарроҳ)

20 март — Халқаро бахт куни...
(Ҳаммага бахт тилайман!!!)

Бахт у нима? Аллоҳдан ҳар тун,
Яна бир тонг тиланмоқликми?
Ва уйғониб,қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?

Бахт у нима? Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!

Бахт у нима? Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут.
Ёки ёмғирлари билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!

Бахт у нима? Балки, момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар рисқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.

Нима у бахт? Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингнинг қурган баъзмими?

Бахт нима у? Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!

Бахт у нима? Энг сўнги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг...


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YOLL