Get Mystery Box with random crypto!

Одил судлов: Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди судьяси Ф | ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (Жарроҳ)

Одил судлов: Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди судьяси Ф.Ишанходжаев қонунийлик принципини бузган.

Маълум бўлдики, судья Ф.Ишанходжаев фуқаро Д.Эшдавлатовага нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан 2023 йил 1 феврал куни ҳукм чиқарган. Шу куниёқ ҳимоячи (адвокат) суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва нусха олиш ҳақида мурожаат қилган бўлсада, шу пайтга қадар ҳимоячи ва унинг ҳимояси остидаги шахс жиноят иши бўйича юритилган суд мажлиси баённомаси билан таништирилмаган.

Бу билан судья томонидан ҳимоячининг ЖПКнинг 53-моддасида назарда тутилган "суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш" ҳуқуқи таъминланмаган.

ЖПКнинг 427-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд мажлиси баённомаси имзоланганидан кейин беш сутка ичида тарафлар шу баённома ва суд мажлисининг аудиоёзуви юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақлидирлар.

ЖПКнинг 11-моддасига асосан, судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт.

Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 74-моддасига мувофиқ, судьянинг одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийлик принципини бузганлиги уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Мазкур ҳолат бўйича Судьялар олий кенгаши тегишли муносабат билдиришини сўрайман.

Суд мажлиси баённомасига оид процессуал нормалар бузилишига тоқат қилиб бўлмайди, бу борадаги процессуал ҳуқуқлар амалда таъминланиши шарт.

Advokat_Abdullayev


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL