Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб формаси ҳақидаги дангал пост Аслида 1-июл кун | YANGI DAVR🔞

Мактаб формаси ҳақидаги дангал пост Аслида 1-июл куни “Дайди ўқ” саҳифасида эълон қилинган ва ушбу постнинг нафақат Халқ таълими вазирлигига қарашли бўлимлар, балки бошқалар томонидан эълон қилинишида ҳеч қандай ёмонлик кўрмаслик керак. Толибон ишқида юрган Муслим Мирзажонов постни, гўёки, Гулистон каналидан кўриб, тутқаноғи ошиб қолибди. Бу пост “Дайди ўқ” саҳифасида чиққанида, халқ орасида ҳеч қандай норозилик уйғотмади, ғазабига дучор бўлмади, илиқ қаршиланди. “Дайди ўқ” ёзганида қаерда эди бу таълимпарварвар куюнчак? Дайди ўқнинг сўзлари кўнглига озор берганида, нега ўша заҳоти унга муносабат билдирмади-да, энди бечора таълим ходимларига осилиб, диндорлар қаҳрамонига айланишга уринмоқда? Постни кўрмай қолдим деган баҳоналар ўтмайди, ҳар бир пост барча блогерлар гуруҳларига ташланиши ва муҳокама қилинишидан хабаримиз бор. Ёмоннинг кучи япалоққа етдими? Аввал “Дайди ўқ”ни жавобгарликка тортишга уриниб кўрар ўша туллаклар, агар ўзини ундан аввал гум қилишмаса, албатта.

Бу ҳолат орқали блогерлар, шу билан бирган диндорларининг нақадар қўрқоқ, тубан эканлигига гувоҳ бўляпмиз. “Дайди ўқ” каби саҳифалар эса, буларнинг асл сийратини бизга очиб бераётгани учун ҳам таҳсинга сазовор.
Саҳифа бир йилдан ортиқроқ фаолият юритса-да, муридлар орасида арслон, бошқалар олдида кўппакка айланадиган диндорлардан бирортаси на муносабат билдира олди, на бир оғиз эътироз. Салласини чуқурроқ бостириб, ўзини кўрмаганга олиб келаётган журъатсиз қаллоблар кичикроқ манбаларни бундай аёвсиз талашига йўл қўймаслик керак. Курашмоқчи бўлган одам ёвнинг жуссасига қараб ўтирмайди, озғинроқ рақиб чиқса, кейин олишаман дейдиган одам умуман саҳнага чиқишга ҳаққи йўқ.

Гулистон канали ушбу постни улашиб барча ХТБ лар орасида энг оқилона йўл тутган, фақатгина ҳавола беришни унутган. 76 тагина аъзоси бор, бирорта мияси диний ақидалар билан заҳарланишга улгурган ходимни постни кўрган-у, ўзига ўхшаш радикал блогерга чақмачақарлик қилган. ХТВ аллақандай уламоларнинг қўлида бачча бўлиб юрган блогерлар постига муносабат билдирмасдан, тизимни мана бундай радикал ходимлардан тозалашга эътибор қаратиши мақсадга мувофиқроқ бўлар эди. (Пост муаллифи "Жайра")

@yangidavrofficial