Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ҳурматли ҳайдовчилар. Кўп холларда бизга бую | Яндекс Такси - Фергана, Маргилан канал для водителей

Ассалому алайкум ҳурматли ҳайдовчилар.
Кўп холларда бизга буюртмаларда узилишлар туфайли сиздан қўнғироқлар бўлганидан таксометрдаги хатоликни кўриб чиқдик. Кўп холларда таксометрга интернет сигнали етиб келмаганидан программа кеши тўлиб кетади ва таксометр иши қийинлашади. Муаммо таксометрда эмас балки интернет сигналининг муқим эмаслигида.
Агар сизда ҳам интернет суст бўлса телефонингизни қайта ўчириб ёқинг ва программа кешини тозалаб юборинг.
Унутманг интернет ютуб ёки телеграм учун балки ишлар аммо таксометр учун тезлиги сал юқорироқ бўлиши маъқул.
Интернет тезлигини ошириш учун телефон фонида ҳам ишловчи иловаларни ўчириб қўйишни ва тез тез программа кешини тозалашни тавсия этамиз. Қуйидаги видео сизга ёрдам беради.
Фондаги иловаларни ўчиришга қийналсангиз офисимизга келинг операторларимиз сизга ёрдам берадилар.