Get Mystery Box with random crypto!

Яккабоғ туман 'Ободонлаштириш' бўлимига тумандаги 'Хўжа Илғор' | Yakkabog'News

Яккабоғ туман "Ободонлаштириш" бўлимига тумандаги "Хўжа Илғор" маҳалласи, массив кўчасида (Тонг ёғду тўйхонаси ёнида) яшовчи фуқаролар мурожаат билан чиқишмоқда. Мурожаатда айтилишича, тўйхона олдида дайди итлар кўпайиб кетган. Бу эса, шу кўчада истиқомад қилувчиларга қийинчилик туғдирмоқда. "Ҳар куни мактаб, боғчага болаларимизни олиб борамиз. Дайди итлар гоҳида бизга ташланиб қолади" дейишмоқда мурожаатчилар.

Мазкур ҳолат бўйича Яккабоғ туман "Ободонлаштириш" бўлими ходимларидан ўрганиш олиб боришларини ва муаммони бартараф этишда амалий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.


Яккабоғликларга қўшилинг
https://t.me/Yakkabognewsuz