Get Mystery Box with random crypto!

Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ўзини молхонада осди Ижтимоий | YAKKABOGʼ24

Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ўзини молхонада осди

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалди.Қашқадарё вилояти Прокуратураси ҳолат юзасидан баёнот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 16 декабрь куни Яккабоғ тумани, Чимқўрғон қишлоғида яшаган 1977 йилда туғилган эркак ўзи яшаб келган ҳовлининг молхонасида ўзини-ўзи осиб вафот этган.


Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.Ҳолат бўйича Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.

«𝗤𝗔𝗦𝗛𝗤𝗔𝗗𝗔𝗥𝗬𝗢24» телеграм каналига аъзо бўлинг