Get Mystery Box with random crypto!

Айрим тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди | YAKKABOGʼ24

Айрим тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра:
— муассасаларнинг фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган ходимларига асосий иш жойи бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.

Ходимга қўшимча ҳақ унинг жорий йил (календарь йил) мобайнидаги фаолияти натижалари таҳлилига асосан келгуси йил учун белгиланади.

— Қўшимча ҳақ миқдори бир ойда — фан номзоди ёки фалсафа доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 30 фоизидан ҳамда фан доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 60 фоизидан ошмаслиги керак.

#ТАРҚАТИНГ
ЯККАБОҒЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
https://t.me/+k2YrGZAn7fQyNTgy