Get Mystery Box with random crypto!

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади Бош прокурат | YAKKABOGʼ24

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади

Бош прокуратура академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади. Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида олий таълимнинг икки босқичли тизими – бакалавриат ва магистратура бўйича тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилади.

Академиянинг тергов фаолияти йўналишидаги ҳар йилги қабул квоталари бакалавриат дастури бўйича – 250 нафаргача талаба, магистратура дастури бўйича – 50 нафаргача олий юридик маълумотли ваколатли давлат органлари ходимларидан иборат бўлади.

Академияда таълим олиш муддати бакалавриат дастури бўйича – уч йил, тергов фаолияти йўналишидаги магистратура дастури бўйича – бир йил.

#ТАРҚАТИНГ
ЯККАБОҒЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
https://t.me/+k2YrGZAn7fQyNTgy