Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 26 август санасида фуқаро Меҳринисо Келдиёрова ҳ | Yakkabog‘ tumani hokimligi

Жорий йилнинг 26 август санасида фуқаро Меҳринисо Келдиёрова ҳоким қабулига келган ва фақат маҳалла раисини ишдан олиш бўйича мурожаат қилган.

Туман ҳокими бошчилигидаги барча ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда, фуқаро Меҳринисо Келдиёровага мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши айтилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган ва ҳеч қандай қўпол гап сўзлар ишлатилмаган.

Меҳринисо мурожаатида ўзини устидан бензин сепиб ўз жонига қасд қилгани ҳақида айтади.

Лекин бу каби гап сўзлар умуман ҳақиқатга яқин эмас, яни ўтказилган сайёр қабулда ўз устидан бензин қўйиш ҳолати ёки ортиқча жанжалли ҳолатлар рўй бермаган. Шу куни ўтказилган фуқаролар қабулида туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожаат ечимига жиддий эътибор қаратилиб, айрим мурожаатлар жойида ҳал қилинган. Муддат талаб қиладиган муаммолар юзасидан эса тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилган ва ижроси назоратга олинган.

Яккабоғ тумани "Узун" МФЙ "Узун" қишлоғида доимий рўйхатда турувчи ҳозирда "Жайчи" МФЙда ижарада яшовчи фуқаро Келдиёрова Мехринисо туман ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан назоратга олинган бўлиб, унга доимий равишда моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда.

Яни, аҳоли бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобидан фарзандларига 0-18 ёш нафақаси берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-258 сонли қарорига асосан 2 нафар фарзанди учун 200 минг сўмдан 400 минг сўм миқдорида пул тўлаб келинмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли қарорига асосан, "Аёллар дафтари"нинг 3-босқич 5 тоифасига киритилиб, "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан уч миллион беш юз минг сўм миқдорида ижара тўлови ҳам тўлаб берилган.

Шунингдек, 2022 йил Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг 23 августдаги ВИ-43-84-4-68-К/22-сонли қарорига асосан бир ярим миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 11 июнь санасида вилоят ҳокими томонидан ўтказилган сайёр қабулда фуқаро M.Келдиёровага тикиш машинкаси ҳам берилган.

Мазкур фуқарога йил давомида туман ҳокимлиги ва саховатпеша инсонлар томонидан ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари доимий бериб келинмоқда.

Ҳолат бўйича батафсил маълумот берилади