Get Mystery Box with random crypto!

10. Араб тилидаги баъзи сўзларнинг ҳар бир ҳарфи бирон маънога | Yaasin_uz

10. Араб тилидаги баъзи сўзларнинг ҳар бир ҳарфи бирон маънога далолат қиладиган бўлади. Масалан, كذلكم (казаликум) сўзидаги كاف (каф) ҳарфи ташбеҳ (ўхшатиш)га, ذال (зал) ишорага, لام (лам) масофага, كاف (каф) хитобга, ميم (мим) эса кўпликка далолат қилади. Маъноси таҳминан «сизлар (кўпчилигингиз) кўриб турган анави нарса каби» деган маънога тўғри келади.
11. Араб тилида бир сўзда икки ҳарфдан бири ҳазф бўлса (яъни тушуриб юборилса), лафзда қолгани қайси ҳарф эканлиги ҳақида баҳс қилинади. Масалан, مبيع (мабиъ) сўзида аслида бир ҳарф ҳазф бўлган. Имом Сибавайҳ роҳимаҳуллоҳ «مفعول (мафъул) вазнидаги واو (вов) ҳазф бўлган» деса, Имом Ахфаш роҳимаҳуллоҳ «بيع (байаъа) феълидаги ياء (ё) ҳарфи ҳазф бўлган» дейди. Инглиз тили билан қиёсласак, «can» сўзига «not» қўшимчаси қўшилганда «can`t» ҳосил бўлади. Шу сўздаги «n» ҳарфи «can» сўзиникими, ёки «нот» никими, деган баҳс бўлмаса керак.
12. Араб тилидаги баъзи сўзлар ҳолатга қараб ҳам вужудга келади. Масалан, тушлик пайти араб ўлкаларида иссиқдан одамлар уйига кириб кетгани сабаб кўчада ҳеч ким бўлмайди. Бу пайт ҳудди барча одамлар бошқа ўлкага ҳижрат қилиб, кўчиб кетганига ўхшатилиб هاجرة (ҳажиротун) деб номланган экан.
13. Араб тилидаги баъзи сўзлар талаффуз пайтида оғизнинг қимирлашига қараб ҳам маъно англатади. Масалан, عاقر (аъқир) сўзини талаффуз қилганда ر (ро) ҳарфида лаблар ёпилмайди, аммо عقيم (аъқим) сўзида эса م ҳарфида лаблар ёпилади. Бу икки сўзнинг маъноси «туғмас» дегани. Аммо фарқи шундаки, عاقر (аъқир) дейиладиган аёллар даволанса туғади, عقيم (аъқим) бўлса туғишдан умуман умид бўлмайди. Шунда талаффуз пайтида عاقر (аъқир) сўзида лабларнинг очиқ қолгани ҳали бола кўришга умид борлигини билдирса, عقيم (аъқим) сўзида лаблар ёпилиши бола кўришга умид йўқилиги, йўллар ёпиқлигига далолат қилар экан. Қуръони каримда ҳам бу икки сўз мана шу маъноларда келган.
Ҳа, араб тили мўжизакор тил. Дунёда араб тилиданда уфқи кенгроқ тил бўлмаса керак. Аллоҳ таоло Ўз каломи учун айни шу тилни ихтиёр қилгани ҳам айни шу сабаблидир. Маълумотларга кўра, энг кўп сўз бойлигига эга тил ҳам араб тили экан.
Аллоҳ таоло бизларга Ўз каломини мукаммал ўрганиб, уни ҳаётимизда татбиқ этишимизга муваффақ этсин!