Get Mystery Box with random crypto!

“ФА-ЛАЙСА МИННИЙ...! ФА-ЛАЙСА МИННА...!” “Мендан эмас...! Бизд | Yaasin_uz

“ФА-ЛАЙСА МИННИЙ...! ФА-ЛАЙСА МИННА...!”
“Мендан эмас...! Биздан  эмас...!”

3)    Отасидан бошқани ота деб даъво қилиш ҳақида“Мендан эмас...! Биздан  эмас...!”

Имом Бухорий билан Имом Муслим томонидан Абу Зарр (р.а.) ривоят қилган ҳадиси шариф келтирилган. Унинг Имом Муслим зикр қилган ибораси қуйидагича:

ليس من رجل ادعى لغير أبيه وهو يعلمه إلا كفر ومن ادعى ما ليس له فليس منا وليتبوأ مقعده من النار ومن دعا رجلا بالكفر أو قال عدو الله وليس كذلك إلا حار عليه ولا يرمى رجل رجلا بالفسق ولا يرميه بالكفر إلا ارتدت عليه إن لم يكن صاحبه كذلك


“Киши ўз отасидан бошқани билатуриб, даъво қилиши жоиз эмас. Фақат бу куфр бўлади. Кимки ўзида йўқ нарсани даъво қилса, у биздан эмас! У жойини дўзахдан тайёрлайверсин! Кимки бирор кимсани куфр билан чақирса, ёки “Аллоҳнинг душмани” деса, у шундай бўлмаса, фақат у ўзига қайтади. Бирор кимса бошқа кишини фосиқлик билан, куфр билан отмасин. Бунда агар дўсти ана шундай бўлмаса, фақат ўзигина муртад бўлиб қолади” (Бухорий 4/3508; “ал-Адаб ал-муфрад” 1/433; Муслим 1/112; Аҳмад 5/21503; Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/4433; Абу Авона 1/43; Табризий 2/3765.).

          Мазкур ҳадиси шарифда ўта муҳим нарсалар баён қилинган. Унда агар ўз отасини билмаса, танимаган бўлса, ўз отасидан бошқани ота деб даъво қилмаслик лозимлиги айтилган. Ҳеч кимни кофирликда ва Аллоҳнинг душмани ва фосиқ сифатида айбламаслик ҳам айтилган. Кимки бундай қилса, оқибати ёмон бўлиши баён этилган.