Get Mystery Box with random crypto!

XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

Telegram kanalining logotibi xxi_asruqit — XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling X
Telegram kanalining logotibi xxi_asruqit — XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling
Kanal manzili: @xxi_asruqit
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.46K
Kanalning ta’rifi

📚 @XXI_ASRUQIT XXI аср ўқитувчиси канали
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Таклифлар учун: @federer_2020
☎️ Реклама хизмати: @Reklama_talim_uz

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-25 18:45:01Хориждан ўқишни кўчириш бўйича иккинчи кун тест натижалари эълон қилинди

2022 йил 24 август куни талабалар ўқишини хорижий давлатлардан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

24 август куни тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:

my.dtm.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш (хориждан) Natijani olish“ бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайтининг “O‘qishni ko‘chirish-2022” бўлими орқали талабгорнинг ID рақамини киритган ҳолда.

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда (“Ўқишни кўчириш 2022” бўлимидан):

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Талабгор рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Изоҳ: мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган (топширадиган) талабгорларнинг натижалари ОТМлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Давлат тест маркази тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.


@XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

@XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
783 viewsedited  15:45
Ochish/sharhlash
2022-08-25 06:57:46Хориждан ўқишни кўчириш бўйича биринчи кун тест натижалари эълон қилинди

2022 йил 23 август куни талабалар ўқишини хорижий давлатлардан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

23 август куни тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:

my.dtm.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш (хориждан) Natijani olish“ бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайтининг “O‘qishni ko‘chirish-2022” бўлими орқали талабгорнинг ID рақамини киритган ҳолда.

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда (“Ўқишни кўчириш 2022” бўлимидан):

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Талабгор рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Изоҳ: мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган (топширадиган) талабгорларнинг натижалари ОТМлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Давлат тест маркази тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.


@XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

@XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
791 views03:57
Ochish/sharhlash
2022-08-25 05:49:58
Терингиздаги оқ доғлардан хижолат бўляпсизми?

Энди бу муаммо эмас! Витилиго (оқ доғлар) учун махсус воситаси теридаги оқ доғларни тез фурсатда бартараф этади.

Натижасига биз кафил. Агар кутилган натижа бўлмаса, пулингиз қайтариб берилади!

Ҳозироқ буюртма беринг ва оқ доғлардан халос бўлинг!

Чегирма нархи: 287.000

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!

Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ

Оқ доғларни ёпиб турувчи Витилиго фломастерига эса қуйидаги ҳавола орқали буюртма беринг:

Чегирма нархи: 149.000

БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ


Телеграм бот орқали буюртма бериш:

@xarid_uzbot
@xarid_uzbot
622 views02:49
Ochish/sharhlash
2022-08-24 15:43:522022 йилги мактаб битирувчиларининг тест синовларида эгаллаган ўртача балл кўрсаткичлари октябрь ойида тўлиқ таҳлил этилади ва жамоатчиликка етказилади

Жорий йил тест синовлари натижаларига оид ижтимоий тармоқлар орқали билдирилаётган фикрларга Халқ таълими вазирлигининг расмий муносабати

Айни вақтда ижтимоий тармоқлар орқали абитуриентларнинг 2022 йилда олий таълим муассасаларига кириш бўйича тест синови натижалари кенг жамоатчилик вакиллари томонидан атрофлича муҳокама этилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар!

Албатта, давлатимиз равнақи ва келажаги, халқимизнинг фаравон турмуш тарзини таъминлашда бугунги ёш авлод камолотининг ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигини барчамиз яхши англаб турибмиз. Шу боисдан бу борада куюнчаклик билан билдирилаётган турли фикр-мулоҳазаларнинг ҳам жуда ўринли эканлигини таъкидлаб ўтамиз.

Муҳокама қилинаётган кўрсаткичлар барча тест синовларида қатнашган 1 миллиондан ортиқ абитуриентларнинг натижалари эканлигига ҳам эътиборни қаратиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Шу ўринда, бир қатор таҳлилий ҳолатларга эътибор қаратсак:

2022 йилги тест синовларида иштирок этган жами абитуриентларнинг 386 523 нафар ёки 24 фоизи жорий йилги мактаб битирувчиларини ташкил этади. 810 мингдан ортиқ ёки 76% абитуриентлар касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар битирувчилари ва энг асосий қисми олдинги йиллар давомида олий таълим муассасаларига қабул қилинмаган ёшлардан иборат.

2021 йилда битирувчиларнинг ўртача бали (самарадорлик кўрсаткичи) 2020 йилга нисбатан 69,8 баллдан 74,9 баллга, яъни,+5.1 баллга ошган. Шунингдек, паст натижа кўрсатган (56,7 баллдан кам) битирувчиларнинг улуши 2021 йилда 2020 йилга нисбатан қарийиб -13% ёки -35 232 нафарга камайган.
Жумладан, 2020 йилда 56.7 баллдан паст натижа кўрсатган битирувчи-ўқувчилар 138 780 нафар (ёки 46%)ни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 103 548 нафар (ёки 33%)ни ташкил этган.

Албатта, ҳозирги кундаги мактаб битирувчиларининг билими ва кўникмалари паст эканлигини қайд этиш керак. Ҳозирги кунда мактаб таълимида таълим мазмунини янгилаш ҳамда педагогларнинг малакасини ошириш бўйича бошланган қадамлар, секин-асталик билан битирувчиларнинг даражасига ижобий таъсир кўрсатади, деб ўйлаймиз.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни истардикки, ҳозирги вақтда Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлат тест маркази билан ҳамкорликда битирувчиларнинг мактаб якуний давлат имтиҳонлари натижаларига кўра олий таълим муассасаларига киришини ташкил этиш, мактаб битирув имтиҳонларини унификациялаштириш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун: 2022 йилги мактаб битирувчиларининг тест синовларида эгаллаган ўртача балл кўрсаткичлари Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида жорий йилнинг октябрь ойида тўлиқ таҳлил этилади ва жамоатчиликка етказилади.


@XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

@XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
1.4K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-24 13:07:00
Бўйингизни ўстириш учун ҳали ҳам сабзи еб юрибсизми!?

Энди буларнинг бари ўтмишда қолди. Биз сизга синалган илм-фаннинг натижаларини тавсия этамиз.

Uzamax - бир қути 1 ой давомида ишлатилади ва 5-10 см бўй ўсишини таъминлайди:

Табиий ўтлардан тайёрланган;
10 ёшдан 35 ёшгача тавсия этилади;
Эркак ва аёллар учун;
Мутлақо зарарсиз.

Чегирма нархи: 177.000

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!

Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.


БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ


Телеграм бот орқали буюртма бериш:

@xarid_uzbot
@xarid_uzbot
662 views10:07
Ochish/sharhlash
2022-08-24 06:58:45
Энасиникига кетиб қолган таълим…

Умид Гафуров, Троллуз


@XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

@XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
1.3K views03:58
Ochish/sharhlash
2022-08-23 19:05:30
SAGA O‘QUV MARKAZIDA QABUL BOSHLANDI...

SAGA o‘quv markazi abituriyent va o‘quvchilar uchun YANGI O‘QUV YILIGA keng masshtabdagi QABULNI boshladi.

Bunda abituriyent va o‘quvchilar yangi (noldan boshlanadigan) guruhlarga quyidagi fanlardan qabul qilinadi:

ONA TILI VA ADABIYOT
MATEMATIKA
FIZIKA
KIMYO
BIOLOGIYA
GEOGRAFIYA
TARIX
HUQUQ

Xorijiy tillar uchun:

INGLIZ TILI
Grammatika
IELTS
CEFR

RUS TILI
Grammatika
So‘zlashuv

KOREYS TILI
Eps-Topik

Prezident maktablari uchun:

MATEMATIKA
INGLIZ TILI
BIOLOGIYA
TANQIDIY FIKRLASH
MUAMMONI YECHISH

Bolalar uchun:

MATEMATIKA
INGLIZ TILI
RUS TILI
MENTAL ARIFMETIKA

Kurslarimiz ham mavjud.

Diqqat qiling:
yangi guruhlarda darslar 5-sentabrdan boshlanadi. Yangi guruhlarda o‘quvchilar qabuli soni cheklangan va 12-sentabrgacha davom etadi.

Birinchi sinov darslarimiz uchun ro'yxatdan o'ting va keyingi yil muvaffaqiyatingiz rejasini tuzing!

Darslar sifati kafolatlanadi.

Ro'yxatdan o'tish telegram orqali:

@SAGAUZ
@SAGAEDU

Ro'yxatdan o'tish telefon orqali:

+998932289909
+998975312345

Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy "Ergash bobo" savdo majmuasi 2-qavati.

Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi)


@SAGA_LC
703 views16:05
Ochish/sharhlash
2022-08-23 18:29:53Ғалвир сувдан кўтарилди. Абитуриентларнинг ярми ҳам ўтиш баллини йиғолмаган

​​​​​​​Бу йил жами 1 миллион 73 минг абитуриент тестга кирган бўлса, уларнинг 51,2 фоизи ҳатто минимал ўтиш баллини ҳам йиғолмади. Эслатиб ўтамиз, 11-синф битирувчиларидан якуний аттестация олишни ДТМга ўтказиш белгиланган. Бу эса агар синовлар август имтиҳонларидек шаффоф бўлса, мактаб битирувчиларининг катта қисми давлат аттестатини қандай қилиб олади деган саволни ўртага чиқармоқда.


Давлат тест маркази маълумотига кўра, бу йил бакалавриатга қабулда ўтган йилгидан 180 минг нафар кўп абитуриент иштирок этган. 2021 йил 892 710 нафар абитуриент тестга кирган бўлса, улар бу йил 1 073 821 нафарни ташкил қилган.

Тест топширувчиларнинг сони ошган, лекин уларнинг билими ҳақида бундай деб бўлмайди.

Максимал ва минимал баллар:

2022 йилги тартибга кўра, абитуриентлар мажбурий 3та фан: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан 10 тадан тест ечиб, жами 30та тестдан максимал 33 балл йиғишлари мумкин эди.

Танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича эса қуйидагича:

1-фан – 30 та савол, ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93 балл
2-фан – 30 та савол, ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл.

Шунда жами фанларни қўшганда абитуриент максимал 189 балл (33+93+63) олиши мумкин бўлади. Бу рақамнинг:

36 фоизи, яъни 68,0 – давлат гранти асосида ўқишга қабул учун минимал ўтиш балли,
30 фоизи, яъни 56,7 – тўлов-контракт асосида ўқишга қабул учун минимал ўтиш балли деб белгиланган.

Бу йилги натижалар:

Давлат тест маркази маълумотлари
ДТМ маълумотига кўра, бу йил 550 102 нафар абитуриент, яъни жами абитуриентларнинг ярмидан кўпи – 51,2 фоизи ўтиш баллини йиғолмаган.

Ўтган йили бу кўрсаткич 36 фоиз бўлган. Фоизлар ошишига бу йил абитуриентлар сони ўтган йилгидан 180 мингга кўпроқлиги, мажбурий блокдаги осон саволларга бериладиган баллар камайтирилиб, мутахассислик фанига кўпроқ балл берилгани ҳам сабаб бўлган.

Юқори ва паст натижа қайд этган ҳудудлар:

Жадвалга кўра, энг паст ўтиш баллини ҳам йиғолмаган абитуриентларнинг энг кўп қисми Тошкент вилоятига тўғри келади. Бу ерда 101 239 нафар абитуриент тестга кирган бўлса, уларнинг 56 587 нафари, яъни 55,9 фоизи ўтиш баллини йиғолмаган.

Жами 9 та ҳудуд: Тошкент, Сирдарё, Навоий, Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Андижон, Қашқадарё, Жиззах ва Наманган вилоятларида абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олишган. Нисбатан яхши натижа – 55,8 фоиз эса Тошкент шаҳрига тўғри келган.

Бу нимани англатади?

Юқорида айтилганидек, 56,7 балл – бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 баллнинг 30 фоизи дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30 фоиз билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади.

Блогер Хушнудбек Худойбердиев бу натижани академик рейтинг тизимига таққослаб, ҳар иккита абитуриентдан бири 1 баҳо ҳам ололмаганини қайд этди.

“30 фоиз билим рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.

Яъни 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55 фоиз натижа кўрсата олиши керак (66 баллдан юқори)”, – дейди у.

Ўртача энг юқори балл:

ДТМ статистикасига кўра, абитуриентларнинг ўртача энг юқори балли Бухоро вилоятида – 70 баллга тўғри келган.

Битирувчилари ўртача энг юқори балл қайд этган таълим муассасаси эса Навоий шаҳридаги математика, физика ва инглиз тилига ихтисослаштирилган мактаб интернати бўлган.

Бу мактабдан жами 50 нафар битирувчи ўқишга топшириб, ўртача энг юқори балл 159,99 ни ташкил қилган.

Мактаб битирувчилари кесимидаги статистикага эҳтиёж бор:

Давлат тест маркази эълон қилган статистика жами абитуриентларга оид. Яъни мактабни шу йил тамомлаган ёшлар қандай натижа кўрсатганига оид алоҳида рақамлар ҳозирча очиқланмади.


@XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

@XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
3.0K views15:29
Ochish/sharhlash
2022-08-23 17:08:08
#Адлия_хабари

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.

Булар:

1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни;
2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.


@XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

@XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g
721 views14:08
Ochish/sharhlash