Get Mystery Box with random crypto!

​ “Мен доим айтганман ва яна қайтараман, биз учун биринчи ўри | XXI ASR O‘QITUVCHISI | Qoidalarga rioya qiling

​ “Мен доим айтганман ва яна қайтараман, биз учун биринчи ўринда ТАЪЛИМ, ТАЪЛИМ ва яна ТАЪЛИМ туради”, - Президент

Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди:

Биринчидан, ТАЪЛИМ, ТАЪЛИМ ва яна ТАЪЛИМ!

Иккинчиси — суд.

Учинчиси — тадбиркорлик.

Тўртинчиси — соғлиқни сақлаш.

Бешинчиси — аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир соҳага алоҳида тўхталиб, барчаси бўйича олдимизда турган марраларни баён қилди.

Таълим ҳақида

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида давлатимизни ривожлантиришдаги 5 та асосий вазифалардан энг муҳими таълим эканлигини таъкидлади.

Мен доим айтганман ва яна қайтараман, биз учун биринчи ўринда ТАЪЛИМ, ТАЪЛИМ ва яна ТАЪЛИМ туради.

Фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратишни изчил давом эттирамиз.

Бунинг учун, мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Ушбу тизим аввал илғор хорижий мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, кейингина ҳаётга тадбиқ этилади.

Барча ҳудудларимизда, айниқса қишлоқ жойларда мактаблар қуриш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берамиз.

Устоз ва мураббийлар меҳнатини рағбатлантириш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтарамиз.

Имконияти чекланган болалар учун инклюзив таълимни ҳар томонлама ривожлантирамиз”, - деди давлатимиз раҳбари.


@XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering

@XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun

https://t.me/joinchat/AAAAAEgfKQEDGdMKvdPM_g