Get Mystery Box with random crypto!

Агар шу шартлар топилмаса, ҳеч қайси пайпоққа масҳ тортиб бўлм | Xutba.uz | Қуръонга боғланинг, ажр-савобга эришинг.

Агар шу шартлар топилмаса, ҳеч қайси пайпоққа масҳ тортиб бўлмайди.

Баъзилар пахтадан, жундан ва синтетик матолардан қилинган ёзги ва қишги пайпоқларга масҳ тортадилар. Бу ишлари тўртта фиқҳий мазҳабга ҳам зид келади.

Пайпоқ маҳсиларга масҳ тортиш жоиз бўлиши учун улар маҳсига қўйилган талабларга жавоб бера олиши керак.

Яъни қалин бўлиши (устидан ости кўринмайдиган, сув ўтказмайдиган), у билан (ковушсиз) 5-6 км юрилса, йиртилмайдиган бўлиши, оёқда ҳеч қандай боғичсиз ўзи тура оладиган бўлиши керак. Пайпоқ маҳсиларнинг остки қисми теридан бўлиши эҳтиётга яқинроқдир. Агар шу шартлар топилмаса, ҳеч қайси пайпоққа масҳ тортиб бўлмайди.


Дўстларингизга ҳам улашинг

@xutbauz | www.xutba.uz