Get Mystery Box with random crypto!

Савол: контрактни бўлиб тўлаш имкони борми? Биздан камида 50% | Xushnudbek - o‘ta shaxsiy

Савол: контрактни бўлиб тўлаш имкони борми? Биздан камида 50% тўлов қилишни талаб қилишмоқда.

ЖАВОБ:
Ҳа, 4 га бўлиб тўлаш мумкин.

Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМ талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилган.

Давлат қабул комиссияси билан келишилган ҳолда тўловларни амалга ошириш муддати қуйидагича белгиланган:

— белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки ОТМ ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

— белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки ОТМ ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини белгиланган тартибда, тенг улушларда тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказишга рухсат берилган.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, бугунги кун ҳолатига 50% тўлов талаб қилишаётгани амалдаги тартибга зид. 1-курсга ўқишга кирганлар камида 25% тўловни 15 сентябрга қадар амалга оширишлари лозим.

Эслатма: бўлиб тўлаш имконияти супер-контракт учун ҳам амал қилади.

kontrakt.edu.uz сайти орқали юборган аризангиз тасдиқланса, 4 га бўлиб тўлаш имкони ва муддатлари ҳақида маълумот чиқади. Мана шу ердан ҳам кўриб олсангиз бўлади.


@xushnudbek