Get Mystery Box with random crypto!

Қишки таътил узайтириладими? Ижтимоий тармоқларда аномал сову | Xushnudbek.uz

Қишки таътил узайтириладими?

Ижтимоий тармоқларда аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши сабабли қишки таътил 23 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу қанчалик рост, деб сўрашмоқда.

Расмийлар билан бу борада гаплашдим, ҳақиқатда бу тўқима гап эмас, Ҳукуматда шундай режа бор. Аммо ҳали якуний қарорга келинмаган, бирор расмий қарор қабул қилинмаган.

Шу сабабли бу хабарни тасдиқлаб ҳам, инкор қилиб ҳам бўлмайди. Ҳозирча расмий хабарларни кутиш керак. Албатта, қанча тез аниқ бўлса, шунча яхши, чунки талабалар йўлга чиқиш ёки чиқмаслигини шунга қараб ҳал қилишади.


@xushnudbek