Get Mystery Box with random crypto!

ИБОЛАР ЭТДИНГ Кўнглимга ҳуш наволар этдинг, Бир боқиб минг ад | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

ИБОЛАР ЭТДИНГ

Кўнглимга ҳуш наволар этдинг,
Бир боқиб минг адолар этдинг,
Мен ишқингда шоҳ бўлай десам,
Бир сўзингга гадолар этдинг.

Давон этдинг юрар йўлимни,
Тикон этдиинг ўнгу, сўлимни,
Фироқингда ўртаб дилимни,
Ширин -ширин иболар этдиинг.

Сенсиз ўтди нечалар туним,
Сенсиз мингдир бир ўтган куним,
Жафоинг-ла сийлаб мажнунинг,
Кимларга сен вафолар этдиинг.

Сенга қулим чўздим, етмади,
Дилни андуҳ озод этмади,
Лекин умрим зое кетмади,
Мухаббатга ошнолар этдиинг.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim