Get Mystery Box with random crypto!

КУЗ Юзимда ҳорғинлик балқийди, сим, сим, Тўкилиб бормоқда | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

КУЗ


Юзимда ҳорғинлик балқийди, сим, сим,
Тўкилиб бормоқда дил япроқларим,
На менга сўз дединг, на бир табассум,
Жавобсиз қолди кўп қўнғироқларим.

Жавобсиз севгимни бағримга босиб,
Озоринг қалбимга сепиб, совутдим,
Ҳаёлан ифоринг ҳидладим тўйиб,
Бир куни келар деб ўзни овутдим.

Лекин сен келмадинг, кутдим бир умр,
Кўзларим йўлингда термулди маъюс,
Умримни нишонга олди сенсизлик,
Тўрт фаслим ўрнида бўлди ҳорғин куз,

На менга сўз дединг, на бир табассум,
Жавобсиз қолди-ку кўнгил оҳларим,
Ҳаёлан орзулар боғидаман,жим,
Тўкилиб бормоқда умрим,қароғим,

На менга сўз дединг,на бир табассум.

Хуршид Карим


@Xurshid_Karim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Хуршид Карим шеърлари