Get Mystery Box with random crypto!

#хайрли_тонг Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом... | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

#хайрли_тонг

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...Алайкум

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...Алайкум


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Хуршид Карим шеърлари