Get Mystery Box with random crypto!

ОНАНГДАН БЎЛАК Бу ҳаёт гоҳ қувонч, гоҳ ғамли йўлак, Турфа хи | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

ОНАНГДАН БЎЛАК

Бу ҳаёт гоҳ қувонч, гоҳ ғамли йўлак,
Турфа хил синовлар йўллайди фалак,
Ҳамроҳинг кўп бўлар яхши ёмондан,
Ким сенга дўст бўлар онангдан бўлак.

Борингда олқишилаб боқувчи дўст, ёр,
Йўғингда устингдан кулгу-чи ағёр,
Луқма-ю нонингга шериклар бисёр,
Айтчи ким дўст бўлар онангдан бўлак.

Ишонма лафзи бол улфатларингга,
Ҳаммаси дўст сенинг тилло зарингга,
Ҳеч кимса ярамас охир корингга,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.


Бир куни қулайди ишонган қоянг,
Зулматда йўқолар ҳаттоки соянг,
Улғайиб унитар меҳрингни боланг,
Ҳеч ким дўст бўлмайди онангдан бўлак.

Азал дунё шундай яралган бир кам,
Тўқчилик,йўқчилик йўлингда ҳамдам,
Берса миннат қилар жигарларинг ҳам,
Беминнат дўст бўлмас онангдан бўлак.

Сен учун жонсарак,мунис муштипар,
Арзийди бошидан сочсанг тилло,зар,
Тавоф қил шундайин онанг бўлса гар,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.

Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Хуршид Карим шеърлари