Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЛОЛЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ҲАҚИДА РИВОЯТ Ҳалоллик, тўғриликда Ҳак | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

ҲАЛОЛЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ҲАҚИДА РИВОЯТ


Ҳалоллик, тўғриликда
Ҳакмат кўп эрур ғоят,
Келинг дўстлар сўйилайин,
Сизга зўр бир ривоят.

Қадим ўтган замонда,
Яхши, ёмон бор экан,
Абдусалом исмли,
Ҳалол инсон бор экан.

У ҳалол меҳнат қилиб,
Ҳалол кун кўрган экан,
Унинг якка-ю, ёлғиз,
Бир ўғли бўлган экан.

Ер-у кўкка ишонмас,
У ёлғиз боласини,
Боқиб катта қилибди,
Тўкмай бир толасини.

Кунлар,ой,йиллар ўтиб,
Билаги кўчга тўлиб,
Етишибди у бола,
Паҳлавон йигит бўлиб.

Кунлардан бир кун йигит,
Бир оз ўйга толибди,
Ва келиб отасига,
Бир маслаҳат солибди.

--Эй ота кексайдингиз,
--Рўзғор юкин мен олай,
--Айтинг энди отажон,
--Мен қандайин касб қилай.

--Эй ўғлим ҳар оиланинг,
--Боқувчисидир эрлар,
--Бўйиндан боғланган ит,
--Овга ярамас дерлар.

--Бу ҳаёт ҳақиқати,
--Буни билгин,англагин,
--Энди ўзингга ёққан,
--Касб ё ҳунар танлагин.

Ўғил ўйланиб бир оз,
Сўз қотибди жонсарак,
--Ота энг яхши касб,
--Ўғирлик бўлса керак.

Майли дебди отаси,
Хаёлга чўмиб бир дам,
--Қўшнимизни қўйини,
--Ўғирлаб кўр-чи болам.

Йигит енг шимарибди,
Рости ўғирлик учун,
Қўшни уйдан бир қўчқор,
Ўғирлабди ўша тун.

Отаси дебди ҳурсанд:
--Ишингдан тўлди кўнглим,
--Бир ҳафта маза қилиб,
--Еб ётамизда ўғлим.

Шу сўзни айтиб ота,
Хандон отиб кулибди,
Хуллас улар бир ҳафта,
Роса маишат қилибди.

Ҳаш-паш дегунча зумда,
Бир ҳафта ҳам ўтибди,
Ота ўғил ўзларин,
Тарозида тортибди.

Ўғил уч кило озган,
Хўп ичин емирибди,
Лекин, ҳайрон отаси,
Тўрт кило семирибди.

Қараб қолибди ўғил,
Отага ҳайрон бўлиб,
Нодон ўғлига дебди,
Шунда отаси кулиб.

--Мен ҳалолдан нон топиб,
--Бир бурдага тўйгандим,
--Сен ўғирлаган қўйни,
--Пулин тўлаб қўйгандим.

--Шу сабаб мен хотиржам,
--Қўй гўштин еб семирдим,
--Сен эса хавотирда,
--Ўз ўзингни емирдинг.

--Кўрдингми ҳаром луқма,
--Қанча есанг юқмайди,
--Ўғридан бил ҳеч қачон,
--Бахтли одам чиқмайди.

--Бу бир оддий ҳақиқат,
--Буни билган,англагин,
--Энди ўғлим ўзингга,
--Ҳалол бир касб танлагин.

Ҳалолликда гап кўпда,
Қуриб кетсин ўғрилар,
Ер юзин босиб кетсин.
Диёнатли тўғрилар.

Ким ҳаромдан бойибди,
Уни Аллоҳ суймасин,
Ҳалолликда ҳикмат кўп,
Ҳалолидан қўймасин.

Хуршид Карим

29.08.2022