Get Mystery Box with random crypto!

Ё РАСУЛУЛЛОҲ Қалбимни тирнайди бир фиғон, бир оҳ, Аллоҳим чи | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

Ё РАСУЛУЛЛОҲ

Қалбимни тирнайди бир фиғон, бир оҳ,
Аллоҳим чин муслим бўлармиканман,
Аллоҳнинг расули, Ё Русулуллоҳ,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.

Қаддимни букди-ку, ёлғончи дунё,
Оқибат, меҳрга гул тутди рўё,
Нурли чеҳрангизга боқиб маҳлиё,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.

Гумон рўёларни қалбимдан юлиб,
Ёлғон,риёларни қалбимдан юлиб,
Қутлуғ пойингизга кўзларим суриб,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.

Чап елкамда шайтон,ўнгида Раҳмон,
Зулмат йўлларимни ёритар Қуръон,
Майли бир сония,майлига бир он,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.

Аллоҳ ҳақ чароғон нур сочар қуёш,
Ҳақлик ноҳақликка бераверар дош,
Йиғлайман,йиғлайман кўзларимда ёш,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.

Бандаман,чин муслим йўлини тутгум,
Дўст бўлиб ночорлар қўлини тутгум,
Кутаман бир умр зор бўлиб кутгум,
Мен сизни тушимда кўрармиканман.

Хуршид Карим


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Хуршид Карим шеърлари