Get Mystery Box with random crypto!

РУЛДА ИЧМАНГ Дунёда ҳеч кимсанинг, Паймонаси тўлмасин, Авто ҳ | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

РУЛДА ИЧМАНГ

Дунёда ҳеч кимсанинг,
Паймонаси тўлмасин,
Авто ҳалокат сабаб,
Ҳеч бир инсон ўлмасин.
Рулда ичманг акалар..

Кўнгил кўнгилга пайванд,
Дил дилга муштоқ бўлсин,
Сафарингиз бехатар,
Йўлларингиз оқ бўлсин.
Рулда ичманг акалар..

Юзга киринг илоҳим,
Узоқ яшанг дунёда,
Омон бўлсин бошингиз,
Омон бўсин пиёда.
Рулда ичманг акалар...

Темир тулпорингизнинг,
Қаноти қайрилмасин,
Дунёда ҳеч ким бевақт,
Жигардан айрилмасин.
Рулда ичманг акалар...

Кўнгилларга солмасин,
Айрилиқ, шўр-фироқни,
Заводлари ёпилиб,
Кетсин ўша ароқни,
Рулда ичманг акалар...

Юзларга кириб ҳамма,
Таянсинда ҳассасин,
Аллоҳим ҳаммамизни,
Паноҳида асрасин.
Рулда ичманг акалар...

Хуршид Карим


@Xurshid_Karim