Get Mystery Box with random crypto!

УМРНИНГ ҲАР ДАМИ ШИРИН Эзгуликка жазм айланг. Куй қўшиқ-ла | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

УМРНИНГ ҲАР ДАМИ ШИРИН

Эзгуликка жазм айланг.
Куй қўшиқ-ла назм айланг,
Қадрингизни билганларга,
Бошлар эгиб таъзим айланг.

Нозир бўлинг гултожларга,
Лойиқ бўлинг ишончларга,
Сизни севган кимсаларни,
Кўмиб ташланг қувончларга.

Ўтиб ўнги сўлларидан,
Минг ўргилинг бўйларидан,
Сизга азиз инсонларни,
Тутинг маҳкам қўлларидан.

Аҳмоқ билан ҳисоблашманг,
Бевафо-ла фироқлашманг,
Ёмонлардан бўлинг нари,
Яхшилардан йироқлашманг.

Шакарнинг ҳам ками ширин,
Бахт,сурурни таъми ширин,
Яшаб қолинг,яшаб қолинг,
Умрнинг ҳар дами ширин.

Хуршид Kарим


@Xurshid_Karim