АЛДАМАЙДИ Ишонмасанг сўзимга, Гумон қилиб ўзимга, Кўзимга боқ кўзимга, Кўзларим алдамайди. Севги йўли тош йўлак, Висол томон шош йўлак, Изимга боқ эй малак, Изларим алдамайди. Танҳо сени изладим, Баҳоримда кузладим, Бўзладим ёр бўзладим, Бўзларим алдамайди. Ўзга севган кишим йўқ, Бошқасига ҳушим йўқ, Ишқдан бошқа ишим йўқ, Ҳисларим алдамайди. Орзуларим оқ булут, Орзу бўлиб ёғ булут, Кел кўнглимга қулоқ тут, Юрагим алдамайди. Севги йўли тош йўлак, Висол томон шош юрак, Хуршид Карим 3.08.2022 1.0K viewsХуршид Карим, edited 06:42