Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган асрнинг энг машҳур актриса, фотомодель ва қўшиқчиси Брид | Xurmacha/УЙДА ҚОЛИНГ

Ўтган асрнинг энг машҳур актриса, фотомодель ва қўшиқчиси Бриджит Бардо ўз вақтида ярим яланғоч кийинишни ва феминизмни тарғиб қилган.
Бугун у 85 ёшда. Қариган чоғида ҳаётни теранроқ англагани ва ўтган ҳаётини афсус-надоматлар билан эслашини айтади. Келинг, қолганини унинг ўзидан эшита қолайлик.

Ҳозир ўзимнинг эски фильмларимни кўриб қолсам, телевизорни ўчириб қўяман. Қанчалик пасткаш ва юзсиз бўлган эканман. Ҳар сафар турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан кетаётган аёлни кўриб, ўзимга ўзим савол бераман: Нега мен бундай неъматдан маҳрум бўлдим?

Мусулмон давлатларга борганимда, уларнинг аёлларига ҳавасим келган. Бир қарашда ҳижобда, ўранган, ҳеч қандай озодлиги ва ҳақ-хуқуқлари йўқдай. Аммо уларни кузатар экансан, тушунасанки, ҳаммамиз ҳам орзу қиладиган аёллик бахтига улар эришган экан. Турмуш ўртоқлари уларни ҳурмат ва эҳтиром қилишади. Бу аёллар энг қиммат дўконлар олдида кулиб, суҳбат қуриб туришар экан, фарзандлари атрофларида югуриб ўйнаб юрар, турмуш ўртоқларининг қўлларида эса «Tiffany» ва «Chopard»ларнинг қоғоз халталари. Улар аёлларини «ҳабиби», яъни «севгилим» дея мурожаат қилишади. Бунинг ҳаммасини кузатар эканман, юрагимни тилка-пора қилувчи ғамгинлик хотираларим томон етаклайди. Ҳеч ким ва ҳеч қачон менга мусулмон аёлларнинг турмуш ўртоқлари ҳурмат қилгандай муносабатда бўлмаган. Ҳатто, чорагичалик ҳам. Ҳаммасини ортга қайтариб, оилали бўлишни, турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан бахтли яшашни хоҳлардим. Ҳозир эса, бир мушук ва кучугим билан яшайман. Улар ҳам мени фақат оч қолгандагина эслашади.

Қудратуллоҳ Аҳмад

@xurmacha