Get Mystery Box with random crypto!

Қуръон ҳомиллари уч хилдир Бир хиллари Қуръонни ўзларига даст | Saʼd ibn Abu Vaqqos jome masjidi

Қуръон ҳомиллари уч хилдир

Бир хиллари Қуръонни ўзларига дастмоя қилиб олган.
Шаҳарма-шаҳар унинг ортидан мол топишади;

Яна бир хиллари Қуръонни ёдлаган-у амал қилишни унутган. Бундайлар бойларникида уйма-уй юришади, ҳамшаҳарларига катталик қилишади, ўзларини олий кўришади. Қуръон ҳомиллари ичида шу тоифа кўпайди. Аллоҳ уларни кўпайтирмасин;

Яна бир хил Қуръон ҳомиллари Қуръонни ўқийди, қалб ҳасталикларини у билан муолажа қилишади, тунлари тиловат билан бедор бўлишади. Аллоҳга қасамки, бу тоифа ҳомили қуръонлар қизил олтингугуртдан ҳам камроқдир. Аллоҳ таоло шулар туфайли ёмғир ёғдиради, мусулмонларга нусрат беради ва балоларни даф қилади.

@nasihatuz