Get Mystery Box with random crypto!

ТАВБА ҚИЛУВЧИДА ГУНОҲ ҚОЛМАЙДИ. ( Мақола). Қурьони кар | Saʼd ibn Abu Vaqqos jome masjidi

ТАВБА ҚИЛУВЧИДА ГУНОҲ ҚОЛМАЙДИ.

( Мақола).

Қурьони карим оятларининг 87 та ўрнида тавбага тарғиб этилган.
Агар астойдил тавба қилинса, ҳар қандай гуноҳнинг кечирилишига умид бор.
Қурьони каримда гуноҳларидан тавба қилмаган кишиларни " золимлар. " деб аталган: " Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар ( гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир.( Ҳужурот сураси, 11- оят).
Аллоҳ таоло ўзининг фазлу карами билан жаҳолат туфайли гуноҳ қилиб, кейин тезда унга афсус-надомат чеккан кишиларнинг гуноҳларини кечиришини ваьда қилган: " Албатта, Аллоҳнинг тавба қабул қилиши фақат ёмонлик ( гуноҳ) ни билмасдан қилиб қўйиб, сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун ( муқаррар) дир. Аллоҳ айнан ўшаларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир " ( Нисо сураси, 17- оят).
Али ибн Толиб разияллоҳу анҳу тавба қилувчиларни мақтаб: " Нажот топиб кетгган кишининг аҳволини қаранг! ",- дегандилар." Нажот нима ", - деб сурашди. У зот: " Тавба ва истиғфор ",-дедилар. Уламоларимиз гуноҳларнни уч турга бўлиб, шундай дейдилар: " Гуноҳлар уч турли бўлади: Аллоҳ кечирмайдиган гуноҳ, Аллоҳ кечирадиган гуноҳ Аллоҳ таоло ҳеч нарсани қўймай, ҳисобини ҳам сўрайдиган гуноҳ.
Аллоҳ кечирмайдиган гуноҳ- Аллоҳга ширк келтириш. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: " Албатта кимки Аллоҳга шикр келтирса, унга жаннатни ҳаром қилади ва унинг жойи дўзахдир " ( Моида сураси, 72-оят). Аллоҳ кечирадиган гуноҳ- банда ўз нафсига қилган зулми бўлиб, у Аллоҳ ва банда ўртасидаги гуноҳдир.
Аллоҳ таоло ҳеч нарсани қўймай, ҳисобини ҳам сўрайдиган гуноҳ- бандаларнинг бир- бирларига қилган зулмидир. "

Аллоҳ таоло барчамизни ҳол- ҳаётда билиб- билмай қилган гуноҳларимизга тез тавба қилишимизни насиб айласин !
( Амин) .

Сурҳондарё вилояти Олтинсой тумани Саьд ибн Абу Ваққос жомеь масжиди имом хатиби Ш Яхёев.