Get Mystery Box with random crypto!

АЗИЗ ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ Ассалому алайкум азиз халқимиз! Хаб | ХЎЖА САХАТЛИКЛАР

АЗИЗ ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ

Ассалому алайкум азиз халқимиз!

Хабарингиз борки, Самарқанд шаҳридаги “Панжоб” мадрасамизда музей ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити доирасида шаҳримиз марказида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилаётган туб миллатларнинг урф-одатлари ва ифтихорлари саналган буюмлар, фотосуратлар галереяси ташкил қилинмоқда.

Мана шу туб миллатлар сафида бизларнинг эроний миллатига тегишли бўлган қуйидаги экспонатларни етказиб беришимиз керак.

Сиз азизлардан кимнинг қўлида қуйида келтирилган маълумотлар бўлса, ташкилотчилар Ҳайдар Холов (+998979229454), Азиз Қурбонўғли (+998915191101) ҳамда Саййид Азиз (+998979251834) га зудлик билан етказиб беришларингизни ИЛТИМОС ҚИЛАМИЗ.

Фотосурат шаклидаги маълумотлар

1. Давлат мукофотлари билан тақдирланган мазкур миллатга мансуб бўлган Самарқандда истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароларифотосуратлари.
2. Миллий маданий марказ раҳбарлари фотосуратлари.
3. Якка ёки бир гуруҳ мазкур миллатга мансуб бўлган фуқароларнинг миллий либосларда бўлганфотосуратлар.
4. Миллий маданий марказнинг ҳозирги жамоаси фотосуратлари.
5. Мазкур миллатнинг Миллий байрамларини нишонлашга оид фотосуратлар.
6. Миллий урф-одатлар ва анъаналарни акс эттирувчи фотосуратлар.
7. Мазкур миллат вакиллари акс эттирилган тарихий фотосуратлар (XIX-XX асрлар).
8. Самарқанд вилоятида ЎР давлат байрамлари ва муҳим саналарни (хусусан Мустақиллик куни, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, халқлар дўстлиги куни, ўзбек тили байрами куни ва бошқалар) нишонлашдаги миллий маданий марказнинг иштирокини акс эттирувчифотосуратлар.
9. Миллий маданий марказ ҳузурида ташкил этилган турли хил тўгараклар фаолиятини акс эттирувчи фотосуратлар.
10. Бошқа миллий маданий марказлар билан биргаликда ташкил этилган тадбирларни акс эттирувчи фотосуратлар.
11. Ўз маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантириш учун яратилган шароитларни акс эттирувчи фотосуратлар.
12. Миллий таомлар акс эттирилган фотосуратлар.

Камоли эҳтиром ила,

“Ўзбекистон - Эрон” дўстлик жамияти раҳбарияти ва жамоаси

https://t.me/xujasoatliklar