Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, хайрли тонг азиз ватандошлар! СУВ ИЧГАН ПАЙ | ХЎЖА САХАТЛИКЛАР

Ассалому алайкум, хайрли тонг азиз ватандошлар!

СУВ ИЧГАН ПАЙТДА ИМОМ ҲУСАЙН (а.с.) НИ ЭСГА ОЛИШ САВОБИ

Болалигимиздан биламизки, бизларга ота-оналаримиз, нана-боболаримиз ва ким бўлишларидан қатъий назар ўзимиздан ёши катталар, эсимизни таниган вақтимиздан бошлаб, сув ичиб бўлгач, Худога шукронасини айтиб, “Ҳусайн (а.с.) га салом ва Язидга лаънат” ёки “Ё Имом Ҳусайн (а.с.)!” ёки “Саломуллоҳу ъалал Ҳусайн (а.с.) ва лаънат бар Язид” – деб ўргатганлар.

Бунда қандай савоб бор экан?

Довуд Раққий Имом Жаъфар Содиқ (а.с.) билан бўлиб ўтган учрашувини шундай эсалайди:

Имом Жаъфар Содиқ (а.с.) ҳузурларига борганимда, ичимлик суви беришларини сўрадилар. Имом Жаъфар Содиқ (а.с.) сув ичиб бўлгач, кўзлари жиққа ёшга тўлиб йиғладилар ва менга қараб буюрдилар:

“- Эй Довуд! Аллоҳ жаддим Имом Ҳусайн (а.с.) қотилларини ўз раҳматидан бебаҳра қолдирсин. Имом Ҳусайн (а.с.) дўстларидан ҳеч бир кимса йўқки, сув ичиб сўнгра Имом Ҳусайн (а.с.) ни ёд этиб, Язидни лаънатламасин. Ҳар кимки сув ичиб бўлгач, Имом Ҳусайн (а.с.) ни эсга олса, Имом (а.с.) га салом берса ва Ҳусайн (а.с.) қотилларига лаънат айтса, Аллоҳ унинг даражасини минг баробар ортиради ва қиёмат кунида юз минг бандани озод қилганлар билан бир хил савоб амал бажарганлар сафида юзини нуроний қилиб маҳшур қилгай.”

АССАЛОМУ АЛАЙКА Ё АБО АБДИЛЛОҲИЛ ҲУСАЙН!

Саййид Азиз Саййид Исо ўғли таржимаси

“Эмолий” 142-саҳифа, 7-ҳадис