Get Mystery Box with random crypto!

1 ҳафта йўқ шарафлар, 'Барселона' тарафлар 'Интер' А Серияда | Худайқулов Карим

1 ҳафта йўқ шарафлар, "Барселона" тарафлар

"Интер" А Серияда нега ютқазади? Сабаби, улар ҳужумкор футболда у қадар ҳам кучлимас. Энди "Удинезе", "Эмполи" каби клубларга қарши чуқур ҳимоявий тактикада ўйнаш уят бўлар. Аммо "Барса"га қарши эмас.

Левандовски атрофида қурилган жамоа шу жойда панд берди. Ҳамма польяк учун ўйнади, уни эса "Интер" мудофааси занжирлаб қўйди. У қанотдан бу қанотга паслар, мақсадсиз жарима майдони ичига узатмалар. Фойдаси йўқлигини Хавини ўзи ҳам тушунмади. Бошқача ўйнаб кўришга интилиш кўрмадим. Бирор футболчи олисдан зарба йўлламади. Ва битта эпизод ҳал қилиб кетди ўйин тақдирини. Айнан олисдан йўлланган зарба.

1 ҳафта Левани ва бу мавсумдаги "Барса"ни мақтамай турамиз. Реакцияси қизиқ "кўк-анорранглилар"ни. Реакция бўлса, мақтовлар давом этар. Бўлмаса, буёғига Роберт 50 гол урса ҳам, "Барса" Ла Лигани мағлубиятсиз якунласа ҳам фойдаси йўқ.

Кетма-кет иккинчи мавсум Европа лигаси. "Барселона". Хави. Даҳшат. Чинакан даҳшат.

https://t.me/XudayqulovKarim