Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Ўқитувчи аввалги ишлаган мактабида эришган | Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali ☑

#Сўраган_эдингиз

Ўқитувчи аввалги ишлаган мактабида эришган ютуғи учун бошқа мактабдан мукофот пули олиши мумкинми?

#Савол
Ўтган 2021 йилнинг сентябрь ойида 4 синфни битирган ўқувчим президент мактабига ўқишга кирди. Аммо мен 2021 йил 6 сентябрдан бошқа мактабга ишга ўтиб кетганман. Ўқувчим мен аввал ишлаган мактабда ўқиган. Саволим шундан иборатки, аввал ишлаган мактабимдаги ўқувчим президент мактабига қабул қилингани учун янги иш жойимдан мукофот пули олсам бўладими?

#Жавоб
Ҳақиқатдан ҳам президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 32-бандида қайд этилган.

Лекин педагог ходимнинг аввалги ишлаган мактабидаги эришган натижаси учун бошқа мактаб маъмуриятининг ишчи гуруҳи томонидан мукофот пули тўлаб берилмайди. Сабаби президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун фақатгина тегишли умумтаълим муассасасининг мос фан ўқитувчиси рағбатлантирилади.

Педагог ходимларни моддий рағбатлантириш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Фан ўқитувчисини рағбатлантириш учун ходим айнан ўша мактаб ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшган бўлиши, энг асосийси ўқитувчи айнан ўша мактабда ишлаётган бўлиши лозим.

Педагог ходимларга мукофот пули директори жамғармаси ҳисобидан берилади. Шу сабабли педагог ходимни янги иш жойидан уни бошқа таълим муассасасида эришган ютуғи учун мукофот пули тўлаш нотўғри бўлади.

Батафсил: @xtvtashishlari