Get Mystery Box with random crypto!

​#Огоҳлантириш ЎҚИТУВЧИЛАР ВА РАҲБАР ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ТАЪ | Xalq ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Огоҳлантириш

ЎҚИТУВЧИЛАР ВА РАҲБАР ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ОИД ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗМАНГ

Умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва раҳбар ходимларнинг йиллик меҳнат таътиллари давом этмоқда.

Фаолиятим давомида ўқитувчилар ва раҳбар ҳодимларга таътил беришда йўл қўйиладиган хатоларга кўп тўқнаш келдим.


Бу йил ҳам шундай хатоликлар бўлишини таҳмин қилган ҳолда, ушбу постда шундай хатоликларга йўл қўймаслик учун кичик тушунтириш бериб ўтаман.

Ишга кирганига 1 йил бўлмаган ўқитувчиларга ишлаган даврида мутаносиб равишда таътил берилади. Мисол учун сентябрда ишга кирган бўлсангиз, сизга 36 кун таътил беришади. Бироқ бу нотўғри.

Аслида ўқитувчиларга (мактаблар, профессионал таълим муассасалари ва ОТМлардаги) ишга кирган вақтидан қатъи назар уларга йиллик асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари ёзги таътил даврида тўлиқ берилади (МК 143-м).

*Соддароқ айтганда* улар 48 кунлик таътилдан ёзда тўлиқ фойдаланади (бу йил 5 кунга қисқатритилган ҳолда, албатта).

Уларнинг таътилига ҳақ тўлашда эса таътил пули улар ишлаган даврга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.

Таътил пулини ҳисоблашда улар олган моддий ёрдам ёки мукофот пуллари қўшилмайди. Бу ҳам хато. Аслида ўқитувчиларнинг таътил пулини ҳисоблашда, улар муассасадан олган ҳамма тўловлар (иш ҳақи, устама, моддий ёрдам, мукофот пуллари, қўшимча тўловлар) қўшилади ва шу орқали уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқилади.

Директор хоҳлаган пайтида хоҳлаган ўқитувчисини таътилдан чақириб олади ёки районолар раҳбар ҳодимларни таътил давомида ҳам турли ишларга кўмиб ташлашади. Бу хатолик ҳам тез-тез учраб туради. Бироқ ўқитувчини таътилдан фақат унинг розилиги билангина чақириб олиниши шарт (МК 148-м) ва бунда ўқитувчи таътилдан қайтган кундан бошлаб унга иш ҳақи тўлаш шарт (МК 154-м).

Юқорида энг кўп учрайдиган хатоликлар ҳақида ёздим. Булардан ташқари яна турли хил хатоликлар учраб туради.

P. S.: Ҳурматли ўқитувчилар агар сизда таътилларга боғлиқ шундай хатоликлар, қонун бузулиш ҳолатлари кузатилса, зудлик билан ҳудудингиздаги Адлия бўлимлари ёки Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторларига мурожаат қилинг. Ўз ҳуқуқингизни ўзингиз талаб қилинг.

Ушбу маълумот юрист Имомниёзов телеграм каналидан олинди.


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy