Get Mystery Box with random crypto!

“Қизим гинеколог бўлмоқчи ЭДИ…” Эди - одатда биз орамиздан ке | Laylo Rustamova

“Қизим гинеколог бўлмоқчи ЭДИ…”

Эди - одатда биз орамиздан кетган инсонлар ҳақида шу сўз билан ўтган замонда гапирамиз. Онкология марказида фарзанди даволанаётган оналар фарзандлари ҳақида ўтган замонда гапиришади Дахшат а?!

Куни кеча Республика онкология ва радиология марказида бўлдим. Айни дамда бу ерда 7 дан 17 ёшгача бўлган 40 нафар бола бор. Улар бизнинг мактаб ўқувчиларимиз

Болалар ва саратон. Яратганнинг инсониятга юборган энг оғир синовларидан бири. Бугун кўплаб болажонларимиз ва уларнинг ота-оналари бу касаллик билан курашишмоқда. Улар сиз-у-бизнинг кўмагимизга муҳтож. Ҳеч бир ота- онани болам дедирмасин Аллоҳим. Аслида тоза ҳавода юрганимизнинг ўзи буюк неъмат. Бу болалар учун эса қуёшга чиқиш ҳам мумкин эмас, сабаби улар кимё ва нур муолажаларини олишади. Мени энг хафа қилгани бу ердаги оналар фарзандлари ҳақида ўтган замонда гапиришади. “Мени қизим мактабда яхши ўқир эди”… “Мени қизим гинеколог бўлмоқчи эди…” Негааа “ЭДИ”, нега фарзандингиз ҳақида ўтмишда гапиряпсиз уларга қарата берган биринчи саволим шу бўлди… асло болангиз ҳақида ўтган замонда гапирманг! Сиз ишонмасангиз уларнинг соғайишига унда ким ишонади?! Соғайиб кетишга бўлган ишонч аслида соғайишга сабаб бўладиган энг катта омил эмасми… Буни Республика болалар бош онкологи Тожиддин ака Мустафоев ҳам тасдиқлади.

Тожиддин ака қўлидан тузалиб кетиб бугун ҳаётда ўз ўрнини топаётган собиқ беморлари ҳақида меҳр ва ғурур билан сўзлайди. У шу кунга қадар онкология соҳаси 800 мингдан зиёд жарроҳлик амалиёти бажаргани бироқ уруш қурбонларсиз бўлмагани каби йўқотишлар ҳам бўлишини ачиниш билан гапирди. Шифокор билан бемор болаларни таълим олиши учун ривожланган давлатларда яратилган шарт-шаротлар хусусида суҳбатлашдик.

Мен бу ердаги ота-оналарни тушкунликдан чиқариш учун кучли психологлар ёрдами кераклигини тушундим. Кечанинг ўзидаёқ барча аёлларнинг севимли психологи Азиза Тошхўжаева билан гаплашдим. Азиза опа сафарга кетаётганликларини қайтишлари билан албатта бориб оналар билан суҳбатлашишга ваъда бердилар. Бундан ташқари наманганлик бир онанинг илтимоси билан тадбиркор Nosirbek Abdullakhanovга айтиб, болага аравача олиб беришларини илтимос қилганимда ўша заҳоти болани аравача билан таъминланишини ўз зиммаларига олдилар. Бундан ташқари яна бошқа юртдошларимиз ташаббуси билан яшашга иштиёқи сўнган яна бир Дилнавоз исмли қизимиз ҳақида эшитиб, унинг ҳаётга бўлган мотивациясини ошириш мақсадида замонавий кийим ва мактаб учун зарур бўлган анжомларни совға қилишди. Аллоҳ рози бўлсин барчаларидан.

Аслида бундай яхшиликлар ҳақида гапирилмаслик керак, лекин мен шу ўринда саҳоватли инсонларимизни ушбу оилаларни қўллаб-қувватлашга чақиргим келди. Зеро бу ердаги болалар ва ота-оналар, кўп ҳолда фарзандини ёлғиз тарбиялаётган оналар бизнинг кўмагимизга муҳтож экан. Маҳаллий ҳокимликлар ва тадбиркорлар ўз ҳудудларидан бўлган бу болаларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашса оналаримиз ёлғиз эканликларини ҳис қилишмасди

Шу ўринда учрашувни ташкил қилиб берган, ва Марказдаги ҳар бир болани ўзиники каби севадиган Марказ матбуот котиби Юрий Белолипецкийга алоҳида миннатдорлик билдираман.

Қаранг, шукрона қилишга сабабларимиз қанчалик кўп а Ҳар бирингиздан шу болажонларимиз ҳақига дуо қилиб қўйишингизни сўрайман